Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлгани ва беморлар ҳолидан хабар олгани ҳақида аввалроқ маълум қилинганди. Шифохонага уюштирган ташрифи чоғида Ўзбекистон Президенти бир йилда икки боласидан айрилган, уйида ногирон фарзанди бўлган бемор Зулайҳо Алиева билан суҳбатлашиб, унинг турмуш шароити, оиласидаги аҳвол билан қизиқди, деб хабар қилади Президент матбуот хизмати.
Туман шифохонасининг кардиология бўлимида даволанаётган Зулайҳо Алиева билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг, Шавкат Мирзиёев беморни Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига юбориш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, ушбу оилага уч хонали янги уй ажратиладиган бўлди.
Изоҳ (0)