Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги яна 12 та мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блокпостларнинг фаолияти тугатилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди «Газета.uz».
Шундай қилиб, ёпилган постларнинг умумий сони 66 тага етди. Уларнинг 23 таси мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 19 таси блокпостлар ва 24 таси тўсиқ постлари эди.
Вилоятлар ўртасидаги постларнинг йўқ қилиниши ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни парламентга йўллаган Мурожаатномасига маълум қилганди. Бу каби постлар одамларнинг ҳаракатини чеклаши, шунингдек, иқтисодиёт ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланганди.
Вилоятлар ўртасидаги 66 та пост ёпилгунига қадар уларнинг умумий сони 133 та эди, жумладан, уларнинг 60 таси мунтазам йўл-патруль хизмати масканларидир.
Изоҳ (0)