Австралиянинг Qantas авиакомпанияси дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания деб топилди. Кучли йигирматаликдан Финляндиянинг Finnair, Германиянинг Lufthansa, Скандинавиянинг SAS компаниялари ўрин олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Авиакомпаниялар самолётларни ишлатиш муддати, ўтган йилдаги авиаҳодисалар сони, инновациялар, ҳукумат томонидан хавфсизлик юзасидан ўтказилган текширувлар сонига ва бошқа омилларга қараб баҳоланган.
Хавфсизлик бўйича дунёда етакчилик қилувчи Qantas авиакомпаниясида сўнгги 60 йил ичида ўлим билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.
Изоҳ (0)