Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ суди Halkbank раҳбари ўринбосари Мехмет Хакасни Эронга қарши санкцияларни бузишда айбдор деб топганини танқид остига олди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
«Агар бу Америкача адолат бўлса, дунё бундан ташвишланиши керак», — деди Эрдўғон.
Туркия етакчиси «Штатлар шундан сўнг яна дунёга ниманидир ўргатишга уринади» дея истеҳзо қилди.
Изоҳ (0)