Дональд Трампнинг адвокатлари нашриётдан АҚШнинг амалдаги президенти ҳақида китобни чоп этишдан воз кечишни талаб қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
The Washington Post нашрига кўра, «китобни эълон қилиш, чоп этиш ва тарқатишни зудлик билан тўхтатиш» талаб қилинган мактуб Henry Holt нашриёти, шунингдек, «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ Уйи ичида» китоби муаллифи, журналист Майкл Вульфга юборилган. Уларга, жумладан, туҳматда айблов илгари сурилиши мумкинлиги билан таҳдид қилинган.
Китоб 9 январда сотувга чиқиши кутилмоқда. Вульф уни ёзиш давомида Трамп сайловолди штаби ва маъмуриятининг ўнлаб ходими, жумладан, президентнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Беннон билан мулоқотда бўлганди.
Китобдан парчалар 3 январь куни New York Magazine нашрида эълон қилинди ва шов-шувларга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)