АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажлисида Эрон ҳукуматини бутун дунё уларнинг мамлакатда содир бўлаётган норозиликларга қарши ҳаракатларини кузатаётгани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Эрон режими ‘назорат остида’: қилаётган ишларингизни бутун дунё кўради», — деди Хейли.
Унинг таъкидлашича, «америкаликларни ҳеч нима тўхтата олмайди, улар ўзининг халқаро бирдамлигини намойиш этаверади».
«Ташкилотимизнинг асосий тамойиллари бирор нарсани англатгудек бўлса, биз бу жиноятда иштирок этмаймиз, аммо вазиятни ҳал қиламиз», — дейди доимий вакил.
Шунингдек, у Теҳронни «халқнинг овозини чегаралашни тўхтатишга ва интернетга киришни қайта тиклашга» чақирди.
Эронда ўтган ҳафта норозилик акциялари бошланган бўлиб, унинг иштирокчилари мамлакатдаги оғир иқтисодий вазиятга, шунингдек, мамлакат раҳбариятига қарши намойишлар ўтказмоқда. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний фуқароларни тинчланишга чақирди.
Изоҳ (0)