Таиландлик Пудит Киттитрадилок молиявий эҳром яратгани учун 13 000 (ўн уч минг) йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
40 мингга яқин киши унинг фирибгарлигидан азият чеккан. Улар Пудитнинг компанияларига жами 160 миллион доллар маблағ киритган эди.
Киттитрадилок фирибгарликдаги айбловнинг 2 653 пункти бўйича айбдор деб топилди. У айбини чин дилдан тан олгани учун қамоқ муддати 6 600 (олти минг олти юз) йилгача камайтирилган.
Изоҳ (0)