Каталониянинг «Барселона» клуби 2017 йил ҳисобида барчадан кўп очко тўплади. Бунда кучли бешлик миллий чемпионатлари клублари орасидаги статистика инобатга олинган.
«Барселона» 365 кун давомида 102 очко жамғаришнинг уддасидан чиқа олди. Клуб ўтган мавсум чемпионликни «Реал»га бойиб бериб қўйган бўлса-да, бу мавсум катта ўсишга эришди ва Ла Лигада мағлубият аламини тотиб кўрганича йўқ.
Иккинчи кўрсаткични Неаполнинг «Наполи» клуби қайд этди. Маурицио Сарри жамоаси жами 99 очко жамғаришнинг уддасидан чиқди. Бунгача «Наполи» ўзининг 28 йиллик ишини такрорлаб, янги йилга А серия пешқадами сифатида йўл олганди. Шунингдек, фақатгина «Наполи» 2017 йил давомида сафар ўйинларини бой бермаган клуб бўла олди.
Изоҳ (0)