Берлин маъмурияти Бранденбург дарвозаси олдида Янги йил сайиллари вақтида ишлайдиган «аёллар учун мўлжалланган хавфсиз ҳудуд»ни ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Afisha Daily» хабар бермоқда.
Алоҳида ҳудуд сайиллар вақтида эркакларнинг тегажоқлик қилишидан хавотирдаги аёллар учун ташкил этилган. Бу ҳудудда, полициячилардан ташқари, зарурат туғилганда аёлларга тегишли ёрдам кўрсатиш учун Қизил Хоч қўмитаси вакиллари ҳам туни билан навбатчилик қилиб чиқади.
Юқори даражадаги хавфсизлик чоралари Янги йил байрами билан боғлиқ оммавий тадбирлар вақтида аёлларга тез-тез ҳужум уюштирилиши ҳолатлари қайд этилгани муносабати билан кўрилмоқда.
2016 йили юзлаб аёллар шилқимликларга учраган эди. Уларнинг баъзилари жисмоний зўравонликдан азият чекканини маълум қилган, аёлларга ташланганлар орасида муҳожирлар кўп бўлган.
Изоҳ (0)