WhatsApp мессенжери 2018 йилдан бошлаб BlackBerry ОS (шу жумладан BlackBerry 10), шунингдек, Windows Phone 8.0 ни қўллаб-қувватлашни расман тўхтатади, улар учун охирги кун 31 декабрь бўлади, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
WhatsApp ушбу платформаларда ишлашда давом этса-да, фойдаланувчилар янги аккаунтларни ярата олмайди ёки мавжуд аккаунтларни қайтадан ишга тушира олмайди. Шунингдек, компания таъкидлашича, унинг дастури ҳар қандай лаҳзада ушбу операцион тизимларда ишлашдан тўхташи мумкин.
Сўнгги бир неча ой ичида WhatsApp бир нечта янги функцияларни тақдим этди (масалан, бегона қурилмалардан хабарларни ўчириш, янги овозли функциялар, шунингдек, администратор сифатида кириш ва бошқалар). Аммо эски платформалар янги имкониятлар билан мақтана олмайдиган кўринади, чунки дастур BlackBerry ва Windows Phone учун янгиланишдан тўхтайди.
Изоҳ (0)