АҚШнинг Apple ва Amazon корпорациялари Саудия Арабистони бозорига тўғридан-тўғри кириш юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Икки компания ҳам мамлакатда фаолият кўрсатади, бироқ бошқа ташкилотлар орқали.
Apple Саудия Арабистон инвестициялар бош бошқармаси билан музокаралар олиб бормоқда, келгуси йил февралида келишувга эришилиши мумкин. Компаниянинг мамлакатдаги илк дўкони 2019 йилда очилиши кутилмоқда. Ҳозирда Apple мобил телефонлари сотилиши бўйича Саудияда Samsung дан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб туради.
Amazon’нинг мутасаддилар билан музокаралари дастлабки босқичда бўлиб, уларни компаниянинг булутли технологиялар билан шуғулланувчи бўлинмаси — Amazon Web Services олиб бормоқда.
Изоҳ (0)