12 ёшли Нодирбек Абдусатторов Осиёнинг 2017 йилдаги энг яхши ёш шахматчиси деб топилди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар берди.
Амирликларнинг Ал-Айн шаҳри Осиё шахмат федерациясининг йиллик саммитига мезбонлик қилган бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида 4nd Annual Asian Chess Excellence Awards тақдирлаш маросими ҳам ўтказилган.
Нодирбек Абдусатторов айни вақтда дунёнинг энг ёш гроссмейстери бўлиб турибди. У гроссмейстерлик талабларини бажариш бобида ёш кўрсаткичи борасида энг яхши иккинчи натижани қайд этган шахматчи ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон шахмат федерациясига «Осиёнинг энг яхши ёшлар жамоаси» соврини топширилган.
Изоҳ (0)