• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзА Острогожская ҳақида «расмий маълумотлар» берди. Бу маълумотлар саволларни янада кўпайтирди

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) 27 декабрь куни Молия вазирлиги Давлат бюджети бошқармасининг собиқ бошлиғи — Элла Острогожская ҳақида «расмий маълумотлар»ни эълон қилди. Лекин бу маълумотларда айтарли янгилик йўқ — бу гапларнинг деярли бари жамоатчиликка Президент Мурожаатномаси арафасида, Мурожаатнома давомида ва Мурожаатномадан сўнг маълум қилиб бўлинган эди.

    Фото: Getty

    Фото: Getty

    ЎзА нима деди?

    «Элла Острогожская кўп йиллар Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган», — деб ёзган ЎзА унинг айнан қачон ва қанча вақт ушбу лавозимда меҳнат қилганига аниқлик киритмаган.

    «Фаолияти давомида республика иқтисодиётига ва давлат бюджетига катта зарар етказган... Бюджет профицити кўрсаткичларини сохталаштирган», — дейилади ЎзА ахборотида. Бироқ етказилган «катта зарар»нинг миқдори, айнан қайси йиллардаги бюджет профицити кўрсаткичлари сохталаштирилгани ва бу сохталаштиришлар қачон аниқлангани айтилмаган.

    «Собиқ вазир билан тил бириктириб Давлат раҳбарига ёлғон ҳисобот беришни одатий ҳолга айлантирган», — деб, ЎзА Острогожская хонимнинг навбатдаги айбини санаган. Собиқ вазирнинг ҳам, Давлат раҳбарининг ҳам исмлари кўрсатилмаган.

    «Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда халқимизнинг энг зарур эҳтиёжлари умуман ҳисобга олинмаган», — деб ёзади ЎзА. Бунга «бир соҳанинг бир йўналиши»дан далил келтирилган: 2016 йилги Давлат бюджетида тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун «бор-йўғи» 483 сўм кўзда тутилган, дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 229 миллиард сўм маблағ ажратилган (2018 йил Давлат бюджети параметрларида тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун 5 000 сўм ёки жами дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 915 миллиард сўм режалаштирилган).

    ЎзАнинг ёзишича, Острогожская ҳар йили ҳисобот йилининг 15 декабридан бошлаб бюджет ташкилотлари бўйича барча турдаги харажатларни, шу жумладан озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий тўловларни сунъий тўхтатиб қўйган. «Оқибатда ҳудудларнинг режадан ошириб бажарган даромадлари республика бюджетига мажбуран олиб қўйилган. Уларнинг устидан ҳукм ўтказиб, бош эгиб келмагунча эркин маблағлар қолдиғи уларнинг ихтиёрига берилмаган», — дейилади агентлик ахборотида.

    «Элла Острогожская собиқ вазир ва Ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғи билан тил бириктириб, вазир ўринбосарларига ҳам тазйиқ ўтказа бошлаган. Ўзига ёқмаганларнинг лавозимини пасайтирган ёки уларни ишдан бўшатиб, қутулиб қўяқолган», — дейди ЎзА. Собиқ вазирнинг ҳам, Ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғининг ҳам исми айтилмаган; Острогожская кимларни ишдан бўшатиб юборганига аниқлик киритилмаган.

    «Биргина мисол: ҳудудларнинг молиявий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган вазир ўринбосарларидан бирини дастлаб Жамғармага, кейинчалик энг қуйи бўғинга ишга юборган. Бугунги кунда ҳақиқат қарор топиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур шахс муносиб лавозимга тайинланди», — деб қўшимча қилган ЎзА. Лекин муносиб лавозимга тайинланган «мазкур шахс»нинг исми ҳам, лавозими ҳам кўрсатилмаган.

    Буларнинг қай бири янгилик?

    Фақат бир факт — Элла Острогожская собиқ молия вазири ва вазирликнинг Ходимлар бошқармаси собиқ бошлиғи билан тил бириктириб, вазир ўринбосарларига ҳам тазйиқ ўтказгани, уларни ишдан бўшатиб юборишга ҳам эришгани — аввал маълум қилинмаган янгиликдир. ЎзА санаган қолган барча ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси вақтида бевосита ва билвосита билдирган эди, айрим маълумотлар Мурожаатнома арафасида ва ундан кейин дарҳол маълум қилиб бўлинган эди.

    Жумладан, Элла Острогожская Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлагани ҳақида Ўзбекистонда рўйхатга олинган интернет-нашрлар орасида биринчи бўлиб «Газета.uz» хабар берган эди.

    Оцрогожская йил охирида ҳудудларнинг режадан ошириб бажарган даромадларини мажбуран олиб қўйгани ҳақида Шавкат Мирзиёев Мурожаатнома вақтида биргина Қорақалпоғистон мисолида айтиб берган эди. Президентнинг баён қилишича, ўтган йил декабрида Қорақалпоғистоннинг ҳисобида айнан Острогожская сабаб бир сўм ҳам пул қолмаган бўлса, бу йил ҳудуд бюджет тушумларини бажариб бўлгач, орттириб яна 90 миллиард сўм даромад қилган.

    Аввалги йилларда ғазначилик ҳаракати 15 декабрдан бошлаб тўхтатилиши ҳақида амалдаги молия вазири Жамшид Қўчқоров Сенатда топширган ҳисоботи вақтида ҳам айтиб ўтган эди. «Бу йилги профицитнинг аввалги даврдагидан бир катта фарқи бор — айни вазиятда табиий профицитни кўрсатмоқдамиз», — деган Қўчқоров эски даврдаги кўрсаткичларнинг табиий бўлмаганига ишора қилганди.

    «Острогожская биладими Қорақалпоғистондаги шароитни? Острогожскаяга ўхшаганлар яшаганми Қорақалпоғистонда?», — деганди Мирзиёев Мурожаатномаси давомида. Бу билан Президент давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда Элла Острогожская аҳолининг энг зарур эҳтиёжларини умуман ҳисобга олмаганини билвосита маълум қилганди.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўтган йилларда молия-иқтисод соҳаси масъуллари томонидан эълон қилиб келинган йиллик 8 фоизлик ўсиш суръати ҳақидаги маълумотларни «бадиий асар» деб атаб, аслида бу ҳисоботларнинг сохталигини билдирган эди. Ўз ўзидан, йиллик ўсиш суръатлари ҳақидаги маълумотларни сохталаштирган масъуллар мамлакатга ҳар томонлама зарар етказиши — тушунарли ҳол.

    Бу масалада молия вазири Жамшид Қўчқоров Президент Мурожаатномасидан икки кун аввал Сенатда изоҳ берган эди. «Авваллари минбарлардан туриб айрим рақамларни айтганимизда жуда кўп одамлар мийиғида кулиб қўярди», — деганди вазир. Унинг айтишича, аввалги даврда Ўзбекистон ҳукуматининг макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва бошқа шу каби халқаро ташкилотларнинг прогнозларидан кескин фарқ қиларди.

    Шундай қилиб, ЎзА Элла Острогожская ҳақида батафсил ахборот беришга урингандек кўринади, бироқ унинг бу маълумотларидан сўнг саволлар кўпайса кўпайганки, асло камаймаган.

    «Ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар»

    ЎзА ижтимоий тармоқларда эълон қилинган маълумотлардан ҳам иқтибос келтирган. Гап қайси ижтимоий тармоқлар ҳақида бораётгани, бу маълумотларнинг муаллифлари ким экани ва улар бу маълумотларни ким ёки қаерга асосланиб тарқатганига аниқлик киритмаган.

    «Бу маълумотларда Элла Острогожскаянинг ақл бовар қилмас даражада ‘ўзлаштириб юборилган’ маблағлари ва унинг чет элда ўқиб, ўша ерда яшаб қолган фарзанди ҳақида баён этилган. Шунингдек, унинг чет давлатларда мулклари борлиги ва бошқа мамлакат фуқаролигига ҳам эга экани қайд этилган», — дейилади ЎзА ахборотида.

    ЎзА бу маълумотларни келтираркан, якунда шундай қўшимча қилган: «Бизда бу фактларни тасдиқловчи маълумотлар йўқ».

    Қайд этиш жоиз, Элла Острогожская ҳақида ижтимоий тармоқларда энг кўп айланган ахборот — 2014 йил 2 апрелида Виктор Откин номидан «Марказий Осиё мустақил журналистлари иттифоқи» сайтида эълон қилинган «Ўзбекистонда молиявий матриархатми?» сарлавҳали мақоладаги маълумотлардир (бу иттифоқ ҳам, унинг сайти ҳам норасмий, Виктор Откин эса, катта эҳтимол билан, тахаллус).

    Унда Элла Острогожская бюджет маблағларини ўз шахсий манфаатларидан келиб чиқиб тақсимлаши, «бировникини тортиб олиш» одати ҳаётининг бошқа жабҳаларида акс этгани ҳақида сўз боради. Шунингдек, мақолада Острогожская қизининг Москвадаги таълимини молиялаштиргани, қизи Россия фуқаролигини олгани, ўғли эса мунтазам равишда Москвада яшаши ва унинг шахсий бизнеси борлиги таъкидланган.

    Бироқ «Дарё»да ҳам бу фактларни тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Бир нарсани ҳеч бир расмиятчиликсиз тасдиқлаш мумкин — ижтимоий тармоқларнинг аксарият фойдаланувчилари Острогожская ва унинг атрофидагилар ҳақида тўлиқ билишни ва, агар айбдор бўлса, уларнинг жавобгарликка тортилишини сўрамоқда.

    28.12.2017, 18:17   Изоҳ (0)   55323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адлия вазирлигида TIKA делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди

    28.12.2017, 17:45

    «Ёшлар пресс клуби»да миллий интернет танлови ғолиблари аниқланди

    28.12.2017, 17:30

    Бухоро вилоятидаги 4 та патруль пости тугатилди

    28.12.2017, 17:00

    1250 доллар билан Кореяга ишга кетмоқчи бўлган марғилонлик фуқаро фирибгарлик қурбони бўлди

    28.12.2017, 16:02

    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қошида халқаро таржимонлар ноширлик уйи очилади

    28.12.2017, 15:51

    80 фоиз ўзбекистонликлар бошқарув органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини ижобий баҳолади

    28.12.2017, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар компьютерларни минг баробар тезлаштириш усулини топди

    Дунё | 30 июн, 22:05

    Суперлига. “Сурхон” меҳмонда “ОКМК”ни мағлуб этди

    Спорт | 30 июн, 22:03

    Америкада минг йиллар давомида мавжуд бўлган хавфли касалликнинг генетик излари топилди

    Дунё | 30 июн, 21:55

    Тошкентда моддий қийинчиликда қолган қизларни Таиландга фоҳишаликка жўнатаётган аёл ушланди 

    Ўзбекистон | 30 июн, 21:45

    Грецияда болаларни тамаки сотиб олишга юборганлар жиноий жавобгарликка тортилади 

    Дунё | 30 июн, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.