Бухоро вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бир қатор мақсадли тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳар бир шаҳар туманларда камида 2 тадан жами 44 та аҳоли яшайдиган ва чекка ҳудудларда ҳайдовчиларни огоҳликка, ҳушёрликка чақирувчи, тезликни оширмасликка ундовчи белгилар ва оператив хизмат автотранспорт воситалари тасвири тушурилган махсус муляжлар, шунингдек, электрон қурилмалар ўрнатилди, ҳамда махсус «палма» шаклидаги тунги ёритиш чироқлари ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича буклетлар ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, мазкур чора-тадбирлар натижасида ўтган йилга нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 24 тага камайган.
Шунингдек, Бухоро вилоятининг Қашқадарё вилояти билан чегара ҳудудида жойлашган «Чўлқувар» ва Хоразм вилояти билан чегара ҳудудда фаолият кўрсатган «Қизилқум» ЙПХ масканлари ҳайдовчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида олиб ташланган.
Бундан ташқари, Бухоро шаҳрига кираверишда жойлашган «Тахмач» ва «Чандир» ЙПХ масканлари ҳам бундан буён фаолият кўрсатмайди.
Изоҳ (0)