Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари Акбар Тошқулов Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича агентлигининг (TIKA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Ихсан Чағлар билан учрашди, деб хабар берди UzDaily.
Вазир ўринбосари Али Ихсан Чағларни ваколатхона раҳбари этиб тайинлангани билан табриклади ва Ўзбекистон Президентининг 25—26 октябрь кунлари Туркияга амалга оширган сафарини, шунингдек, TIKA президенти Сердар Чам стратегик ҳамкорликни янги даражага олиб чиққанини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ташқулов меҳмонларни Ўзбекистон Адлия вазирлигининг асосий фаолиятлари билан таништирди, шунингдек, Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган суд-ҳуқуқий ислоҳотлар даврида вазирликнинг асосий вазифаси нимадан иборат эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Ўз навбатида Али Ихсан ушбу учрашувни ташкил қилгани учун Адлия вазирининг ўринбосарига миннатдорчилик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамик равишда ривожланиб бораверишига умид билдирди.
Учрашувда TIKA’нинг Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтириш ва уни янги даражага кўтариш муҳимлигини таъкидлади. Томонлар тегишли иш режасини ишлаб чиқиш ва уни тезроқ амалга оширишнинг муҳимлигини қайд этдилар.
Изоҳ (0)