27 декабрь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши «Ёшлар пресс клуби»да миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ёшлар пресс клуби» ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда масъул вазирлик, идора ва муассасаларнинг раҳбарлари, танлов ғолиблари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
«Миллий интернет танлови глобаллашув шароитида ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялаш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ҳамда юртимиздаги ислоҳотларни интернет тармоғида кенг ёритишда ёшлар иштирокини таъминлашга қаратилган йирик медиа лойиҳа ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Танловга жами 405 анкета келиб тушди. Танловнинг 11 номинацияси бўйича 11 ғолиб аниқланди.
Изоҳ (0)