Россиянинг Саранск шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида бахтсиз ҳодиса рўй берди —ўзбекистонлик 22 ёшли ишчи 12-қаватдан қулади. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
У кўплаб жароҳатлар олгани, жумладан, умуртқаси сингани, бироқ омон қолгани билдирилмоқда.
Гувоҳларга кўра, ҳодиса юз берганидан сўнг ўша заҳоти жабрдийда шаҳар касалхонасига олиб кетилган.
Изоҳ (0)