Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғловчи Қамчиқ довонидан ўтган автомобиль йўли 27 декабрь куни соат 17:20 да очилди, қатнов қайта тикланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан «Дарё»га маълум қилишларича, довон 27 декабрга ўтар кечаси соат 3:00 да ёпилган эди. Бунга довонда ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган; ҳудудда тунда ҳаво ҳарорати -9...-7 даража совуқ бўлган.
Бир муддат аввал Қамчиқ довони бўйлаб автомобиллар тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда изғиринда қолиб кетган кўплаб машиналарнинг суратлари ва видеолари тарқалган эди.
«Айни пайтга келиб довонда автомобиллар қатнови тўлиқ қайта тикланган», — дейди вазирлик вакили.
Изоҳ (0)