• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Президентни мақташга икки йиллик мораторий эълон қилган бўлардим». ЎзА «Би-би-си Ўзбек хизмати» муҳаррирининг фикрларини эълон қилди

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан маҳаллий ва хорижий кузатувчилар, экспертларнинг фикрларини бериб бормоқда.

    27 декабрь куни ЎзАда «Би-би-си Ўзбек хизмати»нинг муҳаррири Паҳлавон Содиқнинг Президент Мурожаатномаси юзасидан фикрлари чиқарилди. «Дарё» Британияда фаолият юритаётган ва Ўзбекистон янгиликларини диққат билан кузатиб борувчи журналистнинг муносабатини қайта эълон қилади.

    Паҳлавон Содиқ: Ўзгаришлар бор, аммо улар орқага қайтмайдиган нуқтага етганича йўқ

    Паҳлавон Содиқ.

    Паҳлавон Содиқ.
    Фото: «Би-би-си Ўзбек хизмати»

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқидан бир кун олдин хабар топдик. Биз буни онлайн мулоқот тарзида бўлади, деб кутгандик. Аммо биз кутган форматда бўлмаса-да, Президентнинг нутқи танқидийлиги ва қамрови жиҳатидан бизнинг кутишларимиздан ошиб тушди. Ва, албатта, давомийлиги билан ҳам. Менинг ўзим нутқни Лондон вақти билан эрталаб соат 5:30 дан томоша қилишни бошладим ва нутқ бошланиши билан «Би-би-си»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унга ҳавола бердик. «Би-би-си»нинг ўн минглаб тингловчилари ва муштарийлари Ўзбекистон Президентининг нутқини жонли эфирда томоша қилди.

    Шавкат Мирзиёевнинг танқидий чиқишлари янгилик эмас. Президент ҳокимиятнинг барча органлари ва бошқарувнинг барча бўғинлари фаолиятини ўз чиқишларида танқидий таҳлил қилиб келаяпти, аммо 22 декабрь кунги Мурожаат аввалгиларидан ҳам танқидийроқ эди. Бу сафар Президент ўзини ҳам аямади. «Бир хиллар айтиши мумкин, сен 13 йил бош вазир бўлиб ўтириб, шуни билмаганмисан. Билганман, лекин жуда атроф чатоқ бўлган», — деди Президент нутқ матнидан четга чиқиб.

    Мавзуга доир: «Аҳвол чатоқ эди». Шавкат Мирзиёев муаммоларга нега бош вазирлик вақтида барҳам бера олмаганини тушунтирди (видео)

    Шавкат Мирзиёевнинг танқидчилари 13 йил давомида ҳукуматга раҳбарлик қилгани ва мамлакатдаги аянчли аҳволга биринчи навбатда унинг ўзи масъул эканини айтиб келишади ва бу ўринли танқид. Президент охирги чиқишида ана шу танқидларга жавоб берди. Яъни, якка шахс томонидан бошқарилган ҳокимият вертикалида нафақат парламент, жамоатчилик ёки сайловчи, ҳатто давлатнинг иккинчи рақамли одами бўлган бош вазир ҳам ўз сўзига эга эмасди. Шавкат Мирзиёев мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги жамоатчиликка «Мен ана шу бошқарув услубини ўзгартираман», деган муждани беряпти.

    Президентнинг ўзи ҳам бунга изоҳ бергандек бўлди. Мамлакатда «тийиб туриш ва мувозанат тизими» ишдан чиққанлигини айтди. Бу Мурожаатнинг энг муҳим жиҳатларидан бири эди. Ҳокимиятнинг бир идора қўлида жамлангани ва ортиқ бунга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Таъкидлабгина қолмай, ўтирганларга «буни ёдда тутинглар», дея уқтирди. Президент биринчи марта Миллий хавфсизлик хизматини танқид қилди. Ҳозиргача бу идора танқидлардан четда қолиб келаётганди. Танқид МХХнинг туман, шаҳар ва вилоят бошқармаларига қаратилди, аммо умумият-ла, МХХ ислоҳ қилиниши кераклиги айтилди. Бу Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён унинг ички сиёсатга доир энг муҳим баёноти эди. Баёнотни аниқ қадамлар таъқиб этадими — ҳозирда шу муҳим. Сўз ва иш бирлиги муҳим. Бу каби танқидлар марҳум Биринчи Президент бошқарувининг илк йилларида ҳам янграган, аммо амалиётда мутлақ тескариси бўлган эди.

    Яна бир муҳим жиҳат: Президент амалдорларни, айниқса, собиқ ҳукумат мулозимларининг кўпчилигини коррупция ва бошқа жиноий ҳаракатларда баралла айблаяпти. Агар Президент кимнидир жиноятда айбласа, тергов ва суд идоралари бунга қонуний баҳо бериши керак. Президент инвестицион лойиҳаларнинг талон-тарож қилингани ҳақида гапирди, аммо аниқ рақамларни келтиргани йўқ. Гап миллиардлаб доллар халқ маблағлари ҳақида бораётган бўлиши мумкин. Бу маблағлар халққа қайтарилиши керак ва жамоатчилик, матбуот бунинг учун зарур ҳуқуқий процедураларни бошлашни талаб қилишдан чекинмаслиги керак, назаримда. Битта одам, у Президент бўлса ҳам, ҳамма нарсани ўзгартиролмайди. Жамоатчилик фикри, қўллови, айниқса, матбуот ва журналистларнинг фаоллиги муҳим.

    Матбуот Президентни мақташ бўйича пойгага ўтиб кетмаслиги керак. Президентнинг нутқини танқидий таҳлил қилиши тўғрироқ бўлади, деб ўйлайман. Айримлар Шавкат Мирзиёевнинг нутқини Уинстон Черчиллнинг 1946 йилдаги Фултон нутқига қиёслади. Мен бу каби муқояса қилишга шошмаган бўлардим. Черчиллнинг нутқи «Фултон нутқи»га айлангунича орадан бир неча ўн йил вақт ўтган, бунгача унинг ўзи «шуҳратпараст» ва «ҳаётдан узилган» раҳбар, дея истеъфога мажбурланган. Фақат вақт Черчиллнинг нутқига баҳо берди. Шунга ўхшаб, Шавкат Мирзиёев Мурожаатига ҳам энг яхши ҳакам вақтдир.

    Мавзуга доир: «Бугун Ўзбекистон яна бир бор мустақил бўлди». Шавкат Мирзиёев мурожаатига ўзбекистонликларнинг муносабати

    Менга қолса, матбуотда Президентни мақташга камида икки йиллик мораторий эълон қилган бўлардим. Президентнинг ўзи икки йиллик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу матбуотга ҳам жорий этилса, яхши бўларди. Чунки матбуотимиз сўз эркинлиги деганда кўпроқ ҳукуматни мақташни тушунади. Ҳар ҳолда, яқин ўтмишда шундай эди.

    22 декабрь куни мени «Би-би-си Жаҳон хизмати»нинг инглиз тилидаги дастурларидан бирига Шавкат Мирзиёевнинг нутқи ҳақида гапириб бериш учун таклиф қилишди. Бошловчининг биринчи саволи «Ким бу одам, қандай раҳбар?», деган савол бўлди. «Би-би-си»нинг аудиторияси катта ва бу каби савол табиий эди. Мен Шавкат Мирзиёевни ўзим билганимча таърифладим ва у ўзининг ўтмишдошиникидан фарқли бошқарув услубини намойиш этишга уринаётганига урғу бердим. Бу муҳим эди. Чунки ўтмишда Ўзбекистондаги сиёсий бошқарув борасида дунёда жуда ҳам салбий фикр шаклланган. Бу фикрни ўзгартириш учун Шавкат Мирзиёев ҳали бир эмас, бир нечта «Фултон нутқлари»ни қилиши керак бўлади ва, бундан ҳам муҳими, қатъий сиёсий иродани намойиш этиши лозим бўлади.

    Дунё матбуоти сўнгги чорак асрда Ўзбекистонда ижобий ўзгаришларни кўрмагани боис, Шавкат Мирзиёев қўяётган қадамларни эҳтиёткорлик билан олқишлаяпти. Ғарб журналистлари уларни ҳатто «ғалати ўзгаришлар» деб ҳам таърифламоқда. Мана, жаҳон нашрларининг сарлавҳаларидан бир нечтаси: «Ўзбек баҳори келди, аммо ёзгача ҳали кўп бор» (The Economist, 2017 йил, 14 декабрь), «Бир пайтлар ёпиқ ва репрессив Ўзбекистон дунёга очилмоқда» (The New York Times, 2017 йил, 25 октябрь), «Ўзбекистонга қайтиш: илиқлашув бўладими?» (BBC News, 2017 йил, 22 ноябрь), «Бу Ўзбек баҳорими?» (RFE/RL, 2017 йил, 16 июль). Жаҳон матбуоти ва жамоатчилиги Ўзбекистондаги ўзгаришларни яқиндан кузатмоқда. Ҳозиргача кўпроқ яхши ният ва яхши баёнотларни кўраяпмиз. Ўзгаришлар бор, аммо улар ҳали муқаррар, орқага қайтмайдиган нуқтага етганича йўқ.

    22 декабрь кунги Мурожаати билан Шавкат Мирзиёев мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги жамоатчиликни ўзгаришларнинг самимийлигига бир қадар ишонтирди. Аммо ишонқирамаётган, скептик жамоатчилик ичкарида ҳам, ташқарида ҳам бор. Улар аниқ қадамларни кутаяпти. Масалан, мамлакат қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш, айбсизларни реабилитация қилиш, қийноқларга буткул барҳам бериш, сўз, матбуот ва ифода эркинлигини кафолатлаш, хорижий ва мустақил сайтларга қўйилган тўсиқларни дарҳол олиб ташлаш, сиёсий мухолифатга йўл бериш, дин эркинлигини кенгайтириш, яқин ўтмишда йўл қўйилган хатолар ҳақида баралла гапириш ва уларга сиёсий баҳо бериш.

    Булар кўп нарса эмас. Инқилоб ҳам эмас. Булар нормал, тараққий қилишни истаган жамиятнинг атрибутлари, холос. Шавкат Мирзиёев ҳам, назаримда, муаммо борми, ҳал қилиш керак, деган прагматик бир мантиқдан келиб чиқаяпти. Ортиқча пафосга берилаётгани йўқ. Буларнинг ҳаммаси умид уйғотадиган ишоралардир.

    27.12.2017, 17:54   Изоҳ (0)   59317
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон шаҳри ҳокими жаримага тортилди. Мактаб директорларига қўл кўтарган Сайхунобод ҳокими-чи?

    27.12.2017, 17:07

    Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

    27.12.2017, 16:12

    Аtlas Юнусобод кўнгилочар савдо мажмуасига ташриф буюриш учун 5 сабаб

    27.12.2017, 16:00

    «Агропилла» корхоналари томонидан ҳудудларда 2 млн 400 минг дона тут кўчати экилди

    27.12.2017, 15:40

    «Қайнотам менга севги изҳор қилди». Ўз номини оқлаш учун телевидениега чиққан келин ҳикояси (видео)

    27.12.2017, 15:37

    Сурхондарё вилоятида янги экотуристик йўналиш очилади

    27.12.2017, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нима учун ҳомиладор аёлларга фолий кислотасини ичиш тавсия этилади?

    Аёллар саҳифаси | 20 май, 14:45

    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз

    Реклама | 20 май, 13:30

    Кичик Криштиану Роналду Португалия билан илк совринини қўлга киритди (фото)

    Спорт | 20 май, 14:35

    Европа Иттифоқи 10 та мамлакатдаги ходимларини қисқартиради — Politico

    Дунё | 20 май, 14:25

    Ўзбекистонда одам савдоси учун жазо кучайтирилди

    Ўзбекистон | 20 май, 14:06

    Нега ақл тиши шундай номланган ва улар аслида нима учун керак? 

    Лайфстайл | 20 май, 14:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.