• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Теннис спортми ёки бизнес? Қўлига ракетка ушлашни истайдиган болалар учун кимда қандай шароит бор?

    Ўзбекистонлик эркак ва аёл теннисчилар тахминан қанча пул ишлаб топиши масаласи кўрсатилди. Россиянинг бой оилалари ягона фарзандини теннисга йўналтириб, уларга бутун умрлик тўкин ҳаёт тақдим этиш учун борини беради. Масалан, айрим теннисчи қизларга ўзининг оталари мураббийлик қилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Дунё кезиб чарчамайдиган ўзбекистонлик теннисчи қизлар карьераси давомида қанча даромад қилди?

    «Оламспорт» нашридаги навбатдаги чиқишида Хусниддин Мирзалиев теннисга эътибор жаҳонда қандай деган саволга жавоб топишингиз учун мақола тайёрлади. Қуйида шу ҳақда билиб олиш мумкин.

    Теннис Олимпиада ўйинлари таснифига киритилган спорт туридир. У бутун дунё бўйлаб тарқалган. Мазкур спорт тури билан 6—7 ёшдан бошлаб шуғулланиш мумкин. Уч ёшдан бошлайдиганлар ҳам йўқ эмас.

    «Катта дубулға» мусобақаларига эга Америка, Ғарбий Европа ёки Австралия мамлакатларида теннис жуда ҳам ривожланган. Агар болада кучли хоҳиш ва ҳақиқий истеъдод бўлса, мамлакат теннис федерацияси унга ёрдам қўлини чўзади. Ҳар 15 боладан 12 нафарини федерациянинг ўзи қўллаб-қувватлаши мумкин. Бу эса уларни ҳеч бир харажатсиз катта теннисга олиб кириши мумкин.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Шарқий Европа ёки Осиёнинг айрим мамлакатларини истисно қилсак, ҳолат бутунлай бошқача эканини кўрамиз. Масалан, Россияда ёш истеъдодларни кўплаб топиш мумкин. Бироқ федерациянинг қурби уларнинг барчасига маблағ ажратишга етмайди. Бунинг натижасида рус теннисчилари бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетади. Россиялик ёш истеъдодлар бошқа давлат федерациялари томонидан таклиф тушса, шу ондаёқ бир қарорга келишга мажбур.

    Ўзбекистонда туғилган бўлса-да, бошқа мамлакатлар шарафини ҳимоя қилишга қарор қилган теннисчилар

    Қозоғистон, Австралия, Исроил, Германия ва яна кўплаб мамлакатлар рус теннисчиларига таклиф билан чиқади. Чунки улар истеъдодларнинг барча харажатларини кўтаришга тайёр. Қолганлар эса қобилият, ота-онасининг федерацияда таниши бор ёки йўқлиги, омади келиб, қандайдир ҳомийнинг унга қизиқиб қолиши каби йўллар орасида қолади.

    Юқорида келтирилган давлатларда эса бундай эмас. Уларда теннисга қизиқиш катта. Давлат федерацияга уни оммалаштириш учун пул ажратади. Йирик компаниялар, сармоядорлар теннисга мунтазам жалб этилади, катта турнирлар ўтказилади. Юлдузлар иштирокида болалар учун мастер-класслар канда қилинмайди.

    Шунинг учун ҳам «Дэвис Кубоги»да мамлакатнинг энг сара ракетка усталари кортга тушади. Гарчи «Дэвис Кубоги» учун рейтинг очколар берилмаса ҳам, теннисчилар ҳеч иккиланмай унда иштирок этиб беради. Чунки уларни машҳур қилган ва барча харажатларини кўтарган ҳам аслида миллий федерациялар ҳисобланади.

    ТОП теннисчилар

    Тахминан ўн йиллар олдин, ТОП-100 га кирувчи теннисчилар ҳомийлардан кўпроқ пул мукофотлари олган. Ҳозир вазият бироз бошқача. Ҳомийлар пулларни ТОП-100’га бўлиб бериш ўрнига, ТОП-10 теннисчиларга кўпроқ аҳамият беришни лозим деб топди. Сабаби 100 кишига пул тарқатгандан кўра, 10 нафар олди теннисчига бироз кўпроқ пул ажратиш билан харажатни тежаш ва ўша-ўша обрўга эга бўлиш мумкин, замон талаби шундай. Натижада ТОП-10 теннисчиларининг йиллик даромади 5—10 миллион АҚШ долларини ташкил эта бошлади. Бу фақатгина мусобақалардан олинадиган мукофот пулларидир. Ҳомийлар билан шартномалар, реклама ва бошқа шахсий шартномалар даромади бунинг ичига кирмайди.

    Ўзбекистонлик эркак теннисчилар бутун фаолияти давомида ва айнан 2017 йилда қанча пул ишлаб топди?

    Масалан, оддий ATP—250 турнири ТОП-10 теннисчини турнирга жалб этиши учун, улар 1-даврада мағлуб бўлган тақдирида ҳам алоҳида рағбатлантиришга мажбур. Чунки уларнинг турнирда иштирок этиши мухлисларни жалб этади, қизиқишни кучайтиради, ТВ трансляциясининг нархи ўсади, интервьюлар учун талаб ошади. ТОП-20, ТОП-30 спортчилар ҳам маълум миқдорда қўшимча сармоя олади. Қолган теннисчилар эса турнир учун белгилаб қўйилган пул мукофоти билан чегараланишга мажбур.

    ТОП-10 теннисчилар ўзи учун 5—10 кишидан иборат жамоани йиғиб олади: мураббий, физиотерапевт, психолог, врач ва бошқалар. 50—80-ўринларда юрган спортчиларда эса биргина мураббий ва физиотерапевт мавжуд. Ундан ортиғини ҳамён кўтармайди. ТОП-100’дан ташқаридагиларнинг физиотерапевтга ҳам кучи етмайди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Физиотерапевт — спортчининг жисмоний ҳолатига жавоб берувчи шаҳс. ТОП-80, ТОП-90 теннисчилар йилига ўртача 300—400 минг АҚШ доллари ишлаб топади. Ҳар бир турнирда ишлаб топган маблағидан камида 30 фоиз солиқ тўлайди. Шунингдек, у қўли остидаги бутун жамоани таъминлайди. Улар авиарейсларда кўпроқ бизнес-классда учишга ҳаракат қилади. Бу мусобақага яхши тайёргарлик билан етиб боришни таъминлаши мумкин. Еб-ичиш ҳамда меҳмонхона учун тўловларнинг барчаси теннисчининг ҳамёнидан кетади.

    Мураббий ёки физиотерапевтлар йилига ўртача 60—100 минг доллар атрофида маош олади. Рафаэль Надаль ўтган йили қиймати 600 000$ ни ташкил қиладиган соат тақиб, мусобақаларда иштирок этганди. Бу ёғини ўзингиз ҳисоб-китоб қилаверинг.

    26.12.2017, 13:19   Изоҳ (0)   8266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сочи тоғларида сноубордчи ҳалок бўлди

    18.12.2017, 23:44

    Наманганда Одил Аҳмедовнинг ҳомийлигида қурилган мини-стадион фойдаланишга топширилди

    09.12.2017, 22:06

    Видео: «Бунёдкор» стадиони олдидаги минглаб мухлислар

    04.12.2017, 15:18

    Иқболжон Холдоров ва Исроил Мадримов Россияда ўтаётган «Нефть мамлакатлари кубоги» финалида рақибларига имкониятни бой берди

    26.11.2017, 16:20

    Ҳасанбой Дўсматов янги вазн тоифасида ҳам чемпионга айланди

    26.11.2017, 15:46

    Равшан Эрматов ҳакамлик қилган ўйинда «Урава Ред» ОЧЛ чемпионига айланди (видео)

    26.11.2017, 12:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кулолчилик, фокус кўрсатиш ва ошпазлик: машҳурларнинг яна қандай яширин иқтидорлари бор?

    Шоу-бизнес | 27 июн, 13:53

    Хаби Алонсо “Реал”нинг ҳимояси ҳақида: “Барча футболчилар орқага қайтиши керак”

    Спорт | 27 июн, 13:37

    “Ўзгидромет” 28 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини эълон қилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 13:25

    Россияда мигрант ҳайдовчиларни ишдан бўшатиш таклиф қилинди

    Дунё | 27 июн, 13:08

    Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тугатишга келишиб олди — ОАВ

    Дунё | 27 июн, 12:33

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    Сон Хён Мин “Тоттенҳэм”ни тарк этишга яқин турибди

    Спорт | 27 июн, 12:20

    “АҚШ зарбалардан ҳеч қандай ютуққа эришмади” — Эрон олий раҳнамоси (видео)

    Дунё | 27 июн, 12:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.