Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил топганининг 26 йиллигига бағишлаб Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги «Дўстлик» спорт ўйингоҳида «Армия ва ёшлар» номли ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олти мингга яқин иштирокчини тўплаган фестиваль-акция доирасида марказий ҳарбий округ томонидан замонавий русумдаги ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналари, ҳарбий таъминотга оид кўргазмалар, ҳарбий хизматчилар иштирокидаги кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Тадбирда иштирокчилар учун Каттақўрғон гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда шаҳар маданият бўлимининг концерт дастурлари намойиш этилди.
Изоҳ (0)