Самарқанд вилоятидаги шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларига Президент совғалари — 10 дона Damas автомобиллари топширилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот ва ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Президент совғалари — 10 дона Damas автомобиллари Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов томонидан тантанали равишда шахсан топширилган.
Хабар беришларича, бу совға автомобиллар ҳудудий ички ишлар органларининг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида тақдим этилган.
Изоҳ (0)