Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги собиқ «Нукус Реммаш» масъулияти чекланган жамияти ўрнида барпо этилган «Samsung Нукус» заводининг суратлари тақдим этилди.
Ҳозирда «Samsung Нукус» заводида ишлаб чиқарилаётган телевизор ва чангютгичлар қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Корхона мутасаддилари берган маълумотга кўра, бугун бу ерда Samsung бренди остида 4 турдаги телевизор, 13 турдаги чангютгичлар ишлаб чиқарилмоқда.
Истиқболдаги режаларга кўра, 2018 йил янги турдаги 60 минг дона телевизор ва 100 минг дона чангютгич тайёрлаш йўлга қўйилади, маҳаллийлаштириш даражаси 60 фоизга тенглашади. Бундан ташқари, йилига 100 минг дона микротўлқинли печ ишлаб чиқариш бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.
Изоҳ (0)