Исроил Қуддусни мамлакат пойтахти сифатида тан олиш ва элчихоналарини Тель-Авивдан кўчириш масаласида ўндан ортиқ давлат билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари Сипи Хотовели маълум қилди,дея хабар беради «РИА Новости».
«Барча қитъалардаги мамлакатлар бор. Гап ўндан ортиқ давлат ҳақида кетмоқда, биз ТИВда уларнинг ҳар бири билан иш олиб бормоқдамиз», — деди Хотовели.
Вазир ўринбосарига кўра, музокаралар зудлик билан элчихонани Тель-Авивдан кўчиришга эмас, биринчи галда Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишга қаратилган.
Изоҳ (0)