Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия етакчиси Владимир Путинга бўлажак президентлик сайловида муваффақият тилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Владимир Путин ўз номзодини қўйишини билдирди, мен унга муваффақият тилайман. У мазкур сайлов етакчиси ва бу тўғри. Россия Европанинг кўп давлатлари ва АҚШ босими остида қолган ҳозирги қийин вақтда Путин давлат арбоби ва президент сифатида бунга бардош бериб, халқни олдинга етакламоқда», — деди Назарбоев.
Россия президентлигига сайловлар 2018 йил 18 март куни бўлиб ўтади. Путин ўзининг тўртинчи президентлик сайловида мустақил номзод сифатида қатнашади.
Изоҳ (0)