Тунис расмийларининг Бирлашган Араб амирликлари билан авиақатновни тўхтатиш ҳақидаги қарори 25 декабрь, душанба кунидан кучга кирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Араб давлатлари ўртасидаги можаро ўтган ҳафта охиридан бери тинмаяпти. Бунга 22 декабрь, жума кунидан бошлаб сабабини тушунтирмай Тунис фуқароси бўлган аёлларни Дубайга йўл олган самолётлар бортига чиқарилмай қўйилгани туртки бўлди. Ҳатто эри билан сафар қилаётган аёлларга ҳам истисно қилинмагани айтилмоқда.
Тунис президенти матбуот котиби Сайда Гараш амирлик махсус хизматларида Тунис паспортига эга аёллар содир этиши мумкин бўлган теракт ҳақида маълумот мавжудлигини хабар қилди.
Шундай бўлса-да, Тунис БАА билан авиақатновни «мамлакат ушбу чекловларни халқаро конвенцияларга мувофиқ кўриб чиққанидан» кейингина тиклаш ниятида.
Изоҳ (0)