Марказий сайлов комиссияси Алексей Навальнийнинг 2018 йилги президент сайловида қатнашишига рухсат бермагач, у сайловчиларни бойкот эълон қилиб сайловларда қатнашмасликка чақирувчи видеоёзувни эълон қилди, деб ёзади Afisha Daily.
Сиёсатчи қайд этишича, сайловолди штаблари қолади, аммо «иш ташлаш штаблари»га айланади. Кўнгиллилар сайловчилар иштироки даражасини кузатади, шунингдек, сайловларга қарши тарғибот олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Россия Марказий сайлов комиссияси 25 декабрь, душанба куни мухолифатчи Алексей Навальнийни президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказишдан бош тортди. Комиссия буни мухолифатчи судланганлиги туфайли унда сайланиш ҳуқуқи йўқлиги билан изоҳлади.
Изоҳ (0)