Аризона университети тадқиқотчиси Кит Мейерсга кўра, Қўшма Штатларда 1951—1973 йилларда ўтказилган ядро синовлари оқибатида 395 кишидан 695 минг кишигача ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
1951—1962 йилларда фақат Невада тажриба полигонининг ўзидаги 100 та қуруқлик ва атмосферадаги синов туфайли улкан ҳудудлар радиация таъсирига дуч келди.
Олим АҚШ иқтисодиёти ядро синовлари билан боғлиқ ўлимлардан кўрган зарарни 1,17—2,63 триллион доллар баҳолади.
Изоҳ (0)