Россия Марказий сайлов комиссияси 25 декабрь, душанба куни мухолифатчи Алексей Навальнийни президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Комиссия буни мухолифатчи судланганлиги туфайли сайланиш ҳуқуқи йўқлиги билан изоҳлади.
МСК аъзоси Борис Эбзеев оғир моддалар билан ҳукм қилинганларга судланганлик олиб ташланган ёки тугатилгандан кейинги 10 йил давомида сайловларда иштирок этиш ман этилганини эслатиб ўтди. Россия ИИВга кўра, Навальний жорий йил февралида 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган.
Навальний унинг рўйхатга олиниши масаласи кўриб чиқилаётганда шахсан комиссияга келди. Қарордан сўнг эълон қилинган видеомурожаатида Путин унинг сайловда иштирок этишида таҳдидни кўриши, шу сабабли комиссияга уни рўйхатдан ўтказмаслик тўғрисида кўрсатма берганини даъво қилди.
Изоҳ (0)