• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни обрўсизлантириш — ноўрин». ХПК вакили «бир куни зое кетган» вазир ўринбосарига жавоб қайтарди

    Халқаро пресс-клуб модераторларидан Жалолиддин Усмонов Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаевнинг Facebook’даги муҳокамаларга сабаб бўлган постига жавоб қайтарди.

    Алишер Саъдуллаев ва ХПК раиси Шерзодхон Қудратхўжаев.

    Алишер Саъдуллаев ва ХПК раиси Шерзодхон Қудратхўжаев.
    Фото: Халқаро пресс-клуб

    Алишер Саъдуллаев 25 декабрь куни Facebook’даги саҳифасида ўтказган кунидан қониқмагани, вақти бекор кетиб, бирор фойдали иш қилмаганини баён қилган эди. Саъдуллаев ўз постида етти соатдан кўпроқ Халқаро пресс-клуб сессиясида ўтирганини маълум қилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон ҳукуматидаги энг ёш вазир ўринбосари бир куни бекор кетганидан хафа бўлди. У етти соат ХПК сессиясида ўтирган

    ХПК вакили жавоби

    Вазир ўринбосарига жавоб қайтарган Жалолиддин Усмонов баъзи бир ўринларда Халқаро-пресс клуб номидан фикр билдириб, «бундай вазиятда ҳиссиётга берилиш, жамоатчилик ўртасида бошқаларни обрўсизлантириш ноўрин»лигини Алишер Саъдуллаевга эслатиб ўтган. «Агар Сиз халққа фикрингизни етказишни бекор кетган вақт деб билсангиз, хато қиласиз», — деб таъкидлаган Усмонов.

    Жалолиддин Усмонов.

    Жалолиддин Усмонов.
    Фото: Халқаро пресс-клуб

    ХПК вакилининг алоҳида таъкидлашича, 25 декабрдаги анжуман пресс-клуб тарихидаги «энг катта тадбирлардан бири» бўлган — унга 170 киши таклиф қилинган ва тадбир қарийб 11 соат давом этган.

    Жалолиддин Усмоновнинг қайд этишича, тадбирнинг чўзилиб кетишига сабаб — «жараён янги студияда тасвирга олингани ва тасвирга олиш жараёнида бир неча бор юз берган техник носозликлардир» ва «бундай ҳолат биринчи бор» кузатилиши. «Бу на пресс-клубга, на Медиамарказга ва на ‘Ўзбекистон 24’ телеканалига боғлиқ. Афсуски, XXI асрда инсон техникага қарам бўлиб қолди», — деб ёзади Усмонов.

    Жалолиддин Усмонов нима учун Алишер Саъдуллаевга кеч навбат берилиши режалаштирилганини ҳам тушунтириб ўтган. «Сизга навбат кечроқ келиши Сиздан ёши улуғлар, элчилар, сенаторлар, имконияти чекланган инсонларга эртароқ навбат беришимиз билан боғлиқ», — деб ёзган ХПК модератори.

    Жалолиддин Усмонов ўз жавобини шу сўзлар билан тугатган: «Айнан ХПК масъул лавозимдаги биринчи кунларингиздан бошлаб сиз билан бирга бўлганлигини унутмаслигингизни сўраган бўлардим».

    Жавобга жавоб

    Вазир ўринбосари Facebook’даги постни Халқаро пресс-клубни обрўсизлантириш учун эмас, балки бир кунини қандай ўтказгани ва ундан қониқмагани ҳақида билдириш учун чиқарганини таъкидлаган.

    «(ХПК раиси) Шерзод ака (Қудратхўжаев) доим ростини айтишга, ҳақиқатни олиб чиқишга ва ривожланишга ҳаракат қиладиган инсон. Мен ҳам шундай фикрлайман. Бу ҳолатда мен ҳис-ҳаяжонимни кўрсатиш учун эмас, балки истиқболда ХПК бундай ҳолатларга кўпроқ эътибор қаратишини истаган эдим», — деб ёзган Алишер Саъдуллаев.

    Алишер Саъдуллаев ХПКнинг 3 июлдаги сессиясида.

    Алишер Саъдуллаев ХПКнинг 3 июлдаги сессиясида.
    Фото: Халқаро Пресс-клуб

    Айни вақтда, Саъдуллаев кичик бир тушунмовчилик бўлгани — у ХПК сессиясига нега келганини ўзи ҳам яхши билмаганини маълум қилган.

    Халқ олдига чиқиб, Президент Мурожаатномаси ҳақида ХПКда гапирар экансан, дейишганида, бу гаплар йўқ эди. Муаммо шундаки, биз шунчаки кузатиб ўтирдик ва бизнинг борлигимизни пайқашмади ҳам. Ёнимдаги тенгдошларим савол бера бошлади: «Биз ҳозир (соат 11:00 да) келдик, сиз қачон келдингиз?», — деб. Мен: «Соат 9:15 да», — дедим (ваҳоланки, уларда менинг зиммамдаги вазифалар йўқ, улар — талаба дўстларим).

    Соат 16:00 да: «Ака, (Ёшлар Иттифоқининг) тадбирига қачон борасиз, ахир бугун мукофотни топширишингиз керак», — дейишди. Мен уларга Президентимиз Мурожаатномаси барчасидан муҳим экани ва уни якунлаб, чиқишимизни айтдим.

    Соат 16:20 бўлганда ХПКнинг бу сессияси менсиз ҳам якунланишини тушуниб етдим ва секин чиқиб кета қолдим. Шахсан мени шу сафар ХПКга фойдам тегмади. Шунчаки келиб-кетдим, холос.

    Менга берилган вақтга хиёнат қилишга ҳаққим йўқ — бу давлат ҳақига, Президентимиз олға сураётган тизим, сиёсатга хиёнат бўлади.

    Алишер Саъдуллаев, халқ таълими вазири ўринбосари

    Халқ таълими вазири ўринбосари ўз жавобини қуйидаги сўзлар билан якунлаган: «ХПК бундан кейин ҳам мени қўллаб-қувватлашига ишонаман... Мен халқ олдида ҳисобот беришни бекорчилик деб ҳисобламайман, аммо ҳисоботга чақирилиб, ҳисобот бермасдан кетишни бекорчилик деб биламан».

    Жалолиддин Усмонов Алишер Саъдуллаевнинг бу фикрини ҳам жавобсиз қолдирмай, ХПКнинг 25 декабрдаги сессиясида қатнашган барча-барчага миннатдорчилик билдирган ҳамда, бу анжуман «кимнингдир кунлик режаларига таъсир ўтказган бўлса-да», ХПК бу воқеани «асрга татигулик кун» бўлишига ҳаракат қилганини айтиб ўтган.

    «Сиз ҳам Президент командасининг ёш вакили сифатида ушбу сессияда қатнашганингиздан мамнун бўлганингизга ишонамиз!», — деб ўз жавобини якунлаган Жалолиддин Усмонов.

    26.12.2017, 19:15   Изоҳ (0)   31473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аввал кузатув, кейин ўғрилик. Ангренлик шахс нафақахўр фуқарони ўмариб кетди

    26.12.2017, 18:31

    Ўзбекистон ҳукуматидаги энг ёш вазир ўринбосари бир куни бекор кетганидан хафа бўлди. У етти соат ХПК сессиясида ўтирган

    26.12.2017, 17:52

    2018 йилда кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш учун 94,3 миллиард сўм ажратилади

    26.12.2017, 17:26

    «Эрим ичиб келиб, қизимни яланғоч ваннага тушишга мажбур қилади». Фарзанди тирик етим бўлишига рози мирободлик аёл ҳикояси (видео)

    26.12.2017, 16:47

    Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

    26.12.2017, 16:29

    Самарқандда тиббиёт хонасига эга кўп қаватли уй эҳтиёжманд оилаларга топширилди

    26.12.2017, 16:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Конате учун “Ливерпуль”га таклиф тайёрлади

    Спорт | 14 август, 13:35

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.