Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этиш учун 26 декабрь куни Россияга етиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёевни Москва шаҳридаги «Внуково-2» аэропортида Россия Федерацияси расмий доиралари вакиллари кутиб олди.
Норасмий мажлисда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова ва Тожикистон раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)