Айдаркен чегара отряди Қирғизистоннинг Боткен тумани Арпасой ҳудудида қирғиз—ўзбек чегарасидан товарларни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган қонунбузарлик ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизматининг маълумотларига таяниб, K-News хабар берди.
Идоранинг маълумотларига кўра, қирғизистонлик аёл Ўзбекистонга ноқонуний равишда қиймати 30 минг қирғиз сўмига (3,5 миллион ўзбек сўми) тенг бўлган кийим-кечакларни олиб ўтишга уринган. Қўлга олинган аёлнинг товарларга тегишли ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган.
«Қирғизистон фуқароси божхона режимини бузганлиги учун 3 минг қирғиз сўми миқдорида жаримага тортилди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинга аёл ва контрабанда маҳсулотлари мамлакатнинг ҳудудий давлат чегара хизмати бўлинмасига топширилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)