Филиппинда 200 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган «Тембин» тайфуни Таиланднинг жанубий провинциялари томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда қиролликнинг метеорология департаментига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Тахминларга кўра, мамлакат жанубида ҳаво ҳарорати сешанба ва чоршанба кунлари ёмон бўлиши кутилмоқда, аммо тайфун қуруқлик томон ҳаракатланаётгани сабаб, у тропик тўфонга айланиши мумкин. «Таиланд жанубида кучли ёмғирлар бўлиши кутилмоқда. Асосий зарбани Прачуaпкхирикхан, Чумпхон, Сураттхани провинциялари қабул қилиб олади», — дейилади хабарда.
Ушбу ҳудудларда бир нечата курортлар жойлашган, жумладан, Хуахун ва Самуи ороли ҳам улар таркибида. Об-ҳаво башоратларига кўра, тропик тўфон туристлар орасида машҳур бўлган Паттая ва Пхукетга зарар етказмайди.
Изоҳ (0)