Россиядаги Марказий сайлов комиссиясига (МСК) президентлик учун номзодларни кўрсатиш бўйича сайловолди съездларини ўтказиш тўғрисида 20 та партиядан хабар келиб тушган, шунингдек, сайловларда 25 та одам ўз номзодини илгари сурган. Бу ҳақда МСК аъзоси Евгений Шевченко журналистларга маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
«Бугунги кунда МСКга 20 та партиядан ва сайловда ўз номзодини кўрсатиш орқали иштирок этмоқчи бўлган 25 нафар кишидан хабарномалар келиб тушди», — деди Евгений Шевченко.
Шевченконинг таъкидлашича, 18 та партия ўз съездларини амалга ошириб бўлган. Яқин кунларда Россия демократик партияси ва Халқ партиясининг съездларини ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Россия бирлашган меҳнат фронти партияси 27 декабрь куни Москвада қайта съезд ўтказиш бўйича хабар берган.
Олдинроқ МСК съезд ҳақида ўз вақтида маълум қилинмаганлиги сабаб партиянинг ваколати шахсини рўйхатдан ўтказишни истамаган эди.
Ҳозирда ЛДПР еткачиси Владимир Жириновский, «Ўсиш партияси» раиси, бизнес-омбудман Борис Титов, «Яблоко» партияси асосчиларидан бири Григорий Явлинский ва «Россия коммунистлари» раҳбари Максим Сурайкин номзодларни кўрсатиш тартибидан тўлиқ ўтиб бўлди.
Изоҳ (0)