БМТ Бош ассамблеяси 24 декабрь, якшанба куни Мьянмадаги вазият юзасидан резолюция қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳужжатда Мьянма расмийлари Ракхайн штатида ҳарбий операцияларни тўхтатиш, шунингдек, халқаро ташкилотларга аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун имкон беришга чақирилган.
Ноябрь ўрталарида Бош ассамблея қўмитаси томонидан тасдқланган резолюция кўпчилик овоз билан маъқулланди: 122 мамлакат резолюцияни қўллаб-қувватлади.
Россия, Хитой, Беларусь, Мьянма, Сурия ва яна 5 давлат ҳужжатга қарши овоз берди. 24 мамлакат бетараф қолди, 37 давлат эса овоз беришда иштирок этмади.
Изоҳ (0)