Қозоғистонда қарийб 55 минг нафар давлат хизматчисининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини текшириб чиқишди. Натижада беадаб хулқи учун 270 дан ортиқ киши жазоланди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Текширилган 54 745 нафар ходимдан 2212 нафарининг аккаунтларида шубҳали мазмундаги 2300 дан ортиқ фотосурат, 21 та видео ва 46 та изоҳ, шунингдек, жамоатчилик томонидан танқидни келтириб чиқариши мумкин бўлган материаллар аниқланган.
Фотосурат ва видеолавҳаларда давлат хизматчилари кўнгилочар муассасаларда спиртли ичимликлар ичаётгани, беҳаё гаплар гапираётгани акс этган, баъзи суратлар қимор ўйинлари, букмекерлик ставкаларига нисбатан қизиқишларни намоён қилади. Марказий давлат ва маҳаллий ижроия органлари давлат хизматчиларидан 277 нафари турли интизомий жазоларга тортилган.
Изоҳ (0)