Қирғизистон собиқ мудофаа вазири Таалайбек Омуралиев ўз вазифасини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди, шу сабабли у генерал-майор лавозимидан маҳрум қилинди ва 72 минг доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«Бишкекнинг Первомайск туман суди собиқ мудофаа вазири Омуралиевдан ташқари яна 10 киши иштирок этаётган жиноий иш бўйича ҳукм чиқарди. Суд уни ўз лавозими суиистеъмол қилганликда айбдор деб топди. Омуралиев генерал-майор лавозимидан маҳрум қилинди ва 5 миллион қирғиз сўми (71,9 минг доллар) миқдорида жаримага тортилди», — дейди агентлик суҳбатдоши.
Унинг қўшимча қилишича, «Бош прокуратура суд ҳукмини олгач, унинг қарори устидан шикоят бериш ёки бермаслик бўйича қарор қабул қилади».
2014 йилда Қирғизистоннинг ҳарбий прокуратураси Мудофаа вазирлигининг ва республика Бош штабининг ҳарбий ходимларига хизмат квартираларнинг тақсимланишини текшириб, ҳарбий қисмнинг бир неча амалдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатган эди.
Изоҳ (0)