Исроил молия вазирлиги қора бозордаги операцияларга қарши кураш доирасида ўз криптовалютаси — электрон шекелни муомалага киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Электрон шекель нақд пулларга муқобил бўлиши, транзакциялар банклар воситачилигисиз истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри амалга оширилиши кўзланмоқда. У биткоинга буткул ўхшаш бўлмаслиги, қиймати бўйича мавжуд миллий валютага тенг бўлиши ва ўз олдига мамлакат пул тизимини ўзгартиришни мақсад қилиб қўймагани билдирилмоқда.
Электрон шекелларни банклар, банкоматлар ёки мижозлар ўртасидаги пул ўтказмалари орқали олиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)