Жаҳондаги энг йирик самолёт-амбибия AG600 (Хитой) илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Самолёт тўрт турбовинт двигатель билан жиҳозланган бўлиб, денгиздаги қутқарув операциялари доирасиад 50 нафаргача одам ёки 12 тоннагача сув таший олади.
Шу билан бирга, айрим экспертларнинг фикрича, самолёт Хитой қуролли кучлари модернизацияси доирасида денгиз чегараларини қўриқлашга мўлжалланган.
Хитой ҳукумати ва турли компаниялар шу пайтгача самолётдан 17 дона буюртма қилган.
Изоҳ (0)