Microsoft корпорацияси Google Chrome’нинг ўрнатувчи дастурини ўз дастурлари дўконидан ўчириб ташлади. Шу тариқа Windows 10 S операцион тизими фойдаланувчилари мазкур браузердан фойдалана олмайди. Бу ҳақда The Verge хабар берди.
Компания томонидан бу ҳодисанинг аниқ сабаби маълум қилинмаган. Шу билан бирга, Microsoft браузер компаниянинг дастурлар дўкони сиёсатини бузаётганини маълум қилган. Google эса вазиятга изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ (0)