АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ва «Матбуот эркинлиги» америка жамғармаси смартфонни кузатувлардан ҳимоя қилувчи тизимга айлантирувчи мобил дастурни тақдим этди. Бу ҳақда «Hi-tech Mail.ru» хабар берди.
Haven номли дастур қиммат бўлмаган Android смартфонларга ўрнатиш учун мўлжалланган. Яратувчиларнинг фикрича, телефоннинг эгаси қурилмани уйида ёки меҳмонхонадаги хонасида қолдириши керак. Haven ёрдамида қурилма яширин видео ва аудио ёзувни амалга оширади ҳамда уларни ўз эгасига юборади.
Сноуденнинг фикрича, дастур фойдаланувчиларга кимдир хонада тинтув ўтказгани ёки эшитиш қурилмаларини ўрнатганини билишга имкон беради.
Бундан ташқари, дастур смартфонга рухсатсиз киришга ёки жосуслик дастурларини ўрнатишга уринишларни ҳам қайд этади ва бу ҳақда қурилманинг эгасига хабар беради.
Изоҳ (0)