Miss America Organization ижрочи директори, «Америка гўзали» танлови президенти ва жюри раиси танлов иштирокчилари таҳқирланган электрон мактублар билан боғлиқ можаро туфайли истеъфога чиқди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Танлов ташкилотчилари ёзишмалари ҳақидаги материални Huffington Post газетаси чоп этди. Унда маълум қилинишича, «Америка гўзали» ижрочи директори Сэм Хаскелл ўз мактубларида танлов ғолибларига нисбатан таҳқирловчи ва аёлларни камситувчи изоҳлар қолдирган.
Танловнинг ҳақоратланган ғолиблари Хаскелл ва бошқа алоқадор раҳбарларни истеъфога чиқишини талаб қилган петицияни имзолади. Шунингдек, баъзи иштирокчилар компания раҳбари аёл киши бўлишига умид билдирди.
Изоҳ (0)