Ўзбекистон Президенти 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасини тақдим этди. Президентнинг чиқиши «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.
Шавкат Мирзиёев ўз чиқиши давомида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларнинг 70 фоизи хотин-қизлардан эканини айтиб, жойларда аёлларнинг аҳволи жуда оғирлигини алоҳида таъкидлади.
Аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сони йил давомида эмас, соат сайин ошяпти. Соат сайин! Қани Хотин-қизлар қўмитасининг бу борадаги бир таклифи?Қўмитада Норбоева бошчилигидаги ўтирганлар статистикачи эмас-ку! Улар ўз таклифини бериши, нега шундай бўлгани, бунга ким айбдорлиги ҳақида бонг уриши керак.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)