Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский расман рўйхатга олинган Россия президентлигига илк номзод бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россия марказий сайлов комиссияси 22 декабрь, жума куни тегишли қарор қабул қилди.
Комиссия Жириновскийга махсус сайлов ҳисоб рақами очишга рухсат берди, шунингдек, партиянинг ваколатли вакилларини рўйхатга олди.
Бундан аввал Жириновский Россия президентлигига даъвогарлар орасида биринчи бўлиб ўз партияси съездида номзод сифатида тасдиқланган ва марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини тақдим этганди.
Изоҳ (0)