Россия армияси сони ва қиймати билан эмас, заковати ва маҳорати билан кучли. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин Россия мудофаа вазирлиги коллегиясида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз иқтисодиётимиз тинкасини қуритадиган қуролланиш пойгасига асло берилмаймиз. Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида нимага таянишимиз лозим? Жавоб жуда оддий: ақл, интеллект ва уюшқоқликка», — таъкидлади Путин.
Россия президентига кўра, мамлакатда ўтган ўн йилликлардан қолган ажойиб кашфиётлар ва ёш тадқиқотчилар, конструкторлар ва муҳандислар томонидан тайёрланган янги, мутлоқ замонавий ишланмалар мавжуд.
Изоҳ (0)