Япония ҳукумати 2018 йил учун 5,19 триллион иена (46 миллиард доллар) миқдоридаги мамлакатнинг рекорд даражадаги мудофаа бюджетини тасдиқлади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
2017 йилга нисбатан ҳарбий харажатлар 1,3 фоизга кўпаяди. Бу Япония мудофаа бюджетининг олтинчи бор оширилиши эканлиги билдирилмоқда.
Мамлакат мудофаа бюджети оширилиши Шимолий Корея ракета ва ядро таҳдиди фонида ракетага қарши ҳимоя тизими мустаҳкамланиши зарурияти билан изоҳланмоқда.
Япония мудофаа бюджети 2012 йилда бош вазир Синдзо Абэ лавозимини эгаллаганидан бери 10 фоизга ўсди ва ҳозирда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг бир фоизини ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)