Покистонда, Ханевал шаҳри яқинида йўловчи автобуси парковка қилинган трейлерга келиб урилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Тезюрар йўловчи автобуси Покистон марказидаги автомагистралда узун трейлер билан тўқнашди. Кучли туман кўринишни қийинлаштирганди», — дейилади полиция хабарида.
Авария оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)