Туркия хавфсизлик кучлари Истанбулда ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган камида 45 кишини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Sabah нашрига кўра, махсус операция Истанбулнинг 7 туманидаги 12 та турли манзилда ўтказилди.
Қўлга олинганларнинг барчаси бошқа давлат фуқаролари. Уларда гуруҳ фаолияти ҳақидаги рақамли ва қоғоз тарғибот материаллари, ҳужжатлар аниқланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)