Россия таркибидаги Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси гулини олишдан бош тортган қизни пичоқлаб ўлдирди, деб ёзади «Metronews.ru».
Тергов версиясига кўра, ўзбекистонлик 20 декабрь куни Калинин туманидаги дўконлардан бирида у билан муносабатларини давом эттиришдан бош тортган маъшуқасига камида 17 та санчиш-кесиш жароҳатларини етказган. Шикастланишлар натижасида 23 ёшли қиз воқеа жойида вафот этган.
Сўнг йигит ўзининг чап кўкрагига ҳам пичоқ санчган, оқибатда у оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.
Интернетда фожиа оқибатлари акс этган видео пайдо бўлди. Хусусан, гувоҳлар қотилликда гумонланувчининг ўзини ҳам видеога туширишга улгурди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди, текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)