21 декабрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Молия вазири: «Инфляция даражаси бу йил ҳам, келаси йил ҳам юқори бўлади». Унинг таъкидлашича, Президент кутилаётган инфляция даражаси ҳақида очиқ гапириш ҳақида топшириқ берган.
2. Пўлат Бобожонов Сенат мажлисида жорий йилда Ўзбекистонда содир этилган жиноятлар 2016 йилгига нисбатан пасайганини маълум қилди. Ички ишлар вазирининг айтишича, бу йил 1 079 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.
3. Тошкент шаҳрида Янги йил байрами олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Хусусан, йўл-патруль хизмати масканларида автотранспорт воситалари қатъий текширувдан ўтказилмоқда.
4. «Бундайларнинг касрига бегуноҳлар ўлиб кетади». Тошкентдаги туннелда қарама-қарши йўлда ҳаракатланган автомобиль. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қоидабузарлар маъмурий қамоққа жойлаштирилган.
5. Абрамов эркин фикри учун эмас, иш фаолияти тўлиқ ўрганиб чиқилганидан сўнг футболдан четлаштирилгани айтилди. Бу ҳақда ЎФФ вице-президенти Шоакрам Исроилов маълум қилди.
Изоҳ (0)